Республика бахшичилик санъати маркази давлат муассасаси ҳақида

Республика бахшичилик санъати маркази давлат муассасаси

1-боб. Умумий қоидалар

1. Республика бахшичилик санъати маркази давлат муассасаси (кейинги ўринда Марказ деб аталади) Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Бахшичилик санъатини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2019 йил 14 майдаги ПҚ-4320-сон қарорига асосан Маданият вазирлиги тизимига кирувчи мустақил ташкилот ҳисобланади.

2. Мазкур Устав Марказнинг ҳуқуқий мақомини, мақсад вазифаларини, молиялаштирилишини, шунингдек Марказни бошқариш ва бошқа қоидаларни белгилайди.

3. Марказ давлат муассасаси шаклидаги юридик шахс ҳисобланади ва ўз фаолияти бўйича Маданият вазирлигига ҳисобот беради.

4. Марказ давлат мулкидаги, ўзига тезкор бошқариш ҳуқуқи асосида берилган мулк негизида ташкил этилган давлат муассасаси шаклидаги ташкилотдир, у ўзига бириктирилган мулкдан қонунда белгиланган доирада, ўз фаолияти мақсадларига ҳамда эгалик қилиш ҳуқуқидаги мулкнинг мақсадига мувофиқ мулкдан фойдаланишни амалга оширади.

5. Марказ мустақил балансига ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилиги ва унинг ҳудудий бўлинмаларида шахсий ҳисоб варақларига, тижорат банкларида ўз ҳисоб-рақамларига, шу жумладан валюта ҳисоб рақамларига, ўз рамзига ва штамплари ҳамда бланкларига эгадир.

Марказ Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган, ўзининг номи кўрсатилган думалоқ муҳрларига эга.

6. Марказнинг мазкур Устави Маданият вазирлиги томонидан тасдиқланиб, давлат рўйхатидан ўтгандан сўнг юридик шахс мақомига эга бўлади.

7. Марказ ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармон, қарор ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарор ва фармойишларига, Маданият вазирлигининг буйруқлари, фармойишлари, топшириқлари, кўрсатмаларига ҳамда мазкур Устав ва фаолиятига тааллуқли бўлган бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга амал қилади.

8. Марказ ўз номидан шартномалар тузиши, белгиланган тартибда мулкий ва номулкий ҳуқуқларнинг, қонунчиликка мувофиқ мулкчилик ҳуқуқи ва бошқа ҳуқуқларнинг субъкти бўлиши мумкин бўлган кўчар ва кўчмас мулкни харид қилиши, бошқа бўлинмаларни тузиши, мажбуриятларни олиши, судда даъвогар ва жавобгар бўлиш ҳуқуқига эга.

9. Марказнинг тўлиқ номи:

ўзбек тилида – “Республика бахшичилик санъати маркази” давлат муассасаси, қисқача – “Бахшичилик маркази” ДМ;

рус тилида Государственное учреждение Республиканский центр искусства Бахши”, қисқача – ГУ «Центр искусства бахши»;

инглиз тилида – State Establishment «Republican center of the art of bakhshi», қисқача – SE « Bakhshi Center ».

10. Марказнинг манзили: Сурхондарё вилояти, Термиз шаҳри, Гулистон МФЙ, Фидокор кўчаси, 1-уй.

11. Марказ фаолият кўрсатиш муддати чекланмаган.

2-боб. Марказнинг мақсади ва вазифалари

12. Марказнинг асосий вазифалари:

бахшичилик санъатининг илмий-назарий ва амалий асосларини чуқур ўрганиш ва мустаҳкамлаш;

соҳада шаклланган ижодий мактабларнинг ўзига хос ижро услублари, “устоз–шогирд” анъаналарини қайта тиклаш ва ривожлантириш;

бахши-шоирлар, фольклоршунос олимлар, ўқитувчи ва мутахассисларнинг ижодий ва илмий фаолиятини қўллаб-қувватлаш;

маданият марказлари, болалар мусиқа ва санъат мактаблари ва бошқа таълим муассасалари қошида бахшичилик санъати тўгаракларини ташкил этиш;

бахши-шоирлар ижодига кенг йўл очиб бериш, оммавий байрамлар ва маданий тадбирларда уларнинг фаол иштирокини таъминлаш;

бахшичилик санъатининг сара намуналарини тўплаш ва фондини яратиш, уларнинг аудио ва видео вариантларини кўпайтириш, бу соҳани юртимизда ва дунёда кенг тарғиб этиш учун ахборот-коммуникация технологияларидан, телевидение ва Интернет имкониятларидан самарали фойдаланиш;

бахшичилик санъати йўналишида халқаро ҳамкорликни кучайтириш, бу борада ўзаро тажриба алмашишни йўлга қўйиш, жумладан, турли халқаро анжуманлар ва танловлар, концертлар ва маҳорат дарсларини ташкил этиш.

3-боб. Марказнинг ҳуқуқлари

13. Марказ Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил
25 майдаги 71-II-сонли “Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида”ги Қонунининг 9-моддаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 14 майдаги “Бахшичилик санъатини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4320-сон қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикасида ва ундан ташқарида концерт-томоша фаолиятини амалга ошириш, ноширлик ва таълим фаолияти, аудиовизуал асарларни тайёрлаш, дубляж қилиш ва экранда намойиш этиш, аудиовизуал асарларни, фонограммаларни тайёрлаш, такрорлаш ва уларни сотиш, прокатга бериш, ҳамда туризм фаолияти билан шуғулланиш фаолиятларини лицензия олмасдан амалга ошириш ҳуқуқига эга.

14. Маданият вазирлиги розилиги билан белгиланган режа асосида лойиҳа-смета ҳужжатлари рўйхатидаги иншоотларни кўриш ҳамда капитал таъмирлаш ишларини амалга ошириш;

рағбатлантириш фондини тузиш, тижорат фаолиятидан тушган фойдадан Марказ ишларини яхшилаш ва ходимларни моддий рағбатлантиришда фойдаланиш.

15. Ўзининг моддий ва молиявий аҳволини янада мустаҳкамлаш мақсадида йил давомида аҳолига ва юридик шахсларга пуллик хизмат кўрсатишни кенгайтириб бориш, ҳамкорлик қилиш учун шериклар танлаш, корхоналардан ҳайрия бадалларини қабул қилиш.

16. Чет эл корхоналари ва ташкилотлари билан маданий, назарий ишларини ривожлантиришда қўшма концертлар ва тадбирлар уюштириш.

17. Марказда бахшичилик санъати бўйича тадбирларда ўзининг янги ижодий дастурларини таклиф қилиш.

18. Бошқа хўжалик юритувчи ҳамда тадбиркорлик субъектларидан шартнома асосида молиявий ёрдам олиш.

19. Ўз маблағлари, кўрсатилган хизматидан тушган маблағлари ҳисобига фаолияти учун зарур бўлган мулклар ва техника воситаларини харид қилиш ва юридик ҳамда жисмоний шахслар хизматидан фойдаланиш учун ўрнатилган тартибда шартномалар тузиш;

амалдаги қонунчиликда ўрнатилган тартибда ходимларга индивидуал устама ва қўшимча ҳақ, мукофот ва рағбатлантириш кўринишидаги бошқа тўловлар миқдорини аниқлаш ва белгилаш;

юклатилган вазифа ва функциялари доирасида шартномавий нархлар ва тарифларда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда юридик ва жисмоний шахсларга хизматлар кўрсатиш;

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ўзига тезкор бошқариш ҳуқуқи билан берилган кўчар ва кўчмас мулкларни ижарага бериш ва бундай мулкларни ижарага олиш;

алоҳида хизмат кўрсатган ижодкорлар, мутахассисларни ўрнатилган тартибда Давлат мукофотлари ва Фахрий унвонларга тавсия этиш;

ўзи ташкил этадиган маданий тадбирлар учун чипталар нархини қонун ҳужжатларига мувофиқ белгилаш;

қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда юридик шахс мақомига эга бўлмаган филиаллар, бўлинмалар ташкил қилиш ва уларнинг Устав ҳамда низомларини тасдиқлаш;

амалдаги қонунчиликда ўрнатилган тартибда маркетинг, менежмент, тижорат ва реклама соҳасида хизмат кўрсатиш;

янги бадиий асарлар яратишга буюртма бериш ва уларни сотиб олиш;

ўзига юклатилган асосий вазифалар доирасида қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда Халқаро давлат ва нодавлат ташкилотлари, хорижий мамлакатлар ижодий жамоалари билан ҳамкорлик қилиш;

қонун ҳужжатларида белгиланган бошқа ҳуқуқлар.

4-боб. Марказнинг мажбуриятлари

20. Марказ юклатилган вазифалар доирасида ўзига қуйидаги мажбуриятларни олади:

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, Маданият вазирлигининг буйруқлари, фармойишлари, топшириқлари, кўрсатмаларига ва бошқа норматив-ҳуқуқий хужжатларга амал қилиш;

Марказга юклатилган вазифаларни ўз вақтида сифатли ва тўлиқ бажариш;

Марказнинг ривожланиши йўлида ижодий, илмий-техник ишланмалардан ва маҳсулотларидан самарали фойдаланиш;

Марказ ходимларининг манфаатларини ҳимоя қилиш чораларини кўриш;

Марказни мунтазам ривожлантириб бориш, ижодий фаолиятини қўллаб-қувватлаш юзасидан чора-тадбирлар режалари, дастурлар ишлаб чиқиш ва уларни амалга ошириш;

қонун ҳужжатларида белгиланган бошқа мажбуриятлар.

5-боб. Марказ мулки ва Устав фонди, уни шакллантириш
тартиби, манбалари ва тасарруф этиш шартлари

21. Марказнинг мулки ва Устав фонди унга тезкор бошқариш ҳуқуқи билан берилган Давлат мулклари қуйидагилардан иборат;

турли хил мол-мулклар (кўчмас мулк, мебел анжомлари, техника жихозлари, асбоб-ускуналар ва бошқа товар-моддий қийматлар);

ўз фаолиятидан туширган пул маблағлари;

бошқа мулкий ва номулкий воситалар;

қонун ҳужжатларига зид бўлмаган бошқа манбалар.

6-боб. Марказ фаолиятини молиялаштириш

24. Марказ фаолияти қуйидаги манбалар ҳисобидан молиялаштирилади:

Сурхондарё вилояти маҳаллий бюджети маблағлари;

Ҳомийлар - юридик ва жисмоний шахсларнинг, Ўзбекистон Республикаси резидентлари ва норезидентларининг маблағлари;

грантлар, хизмат кўрсатишдан тушган даромадлар ҳамда қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.

25. Марказнинг харажатлар сметаси, штатлар жадвали, даромадлар ва харажатлар сметаси белгиланган тартибда Марказ бош директори томонидан тасдиқланади ҳамда Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигида рўйхатдан ўтказилади.

26. Марказ ўзининг касаба уюшмасининг таклифига мувофиқ марказ ходимларига устамалар белгилаши мумкин.

7-боб. Марказни бошқариш

27. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги Марказнинг юқори органи ҳисобланади унинг самарали фаолият кўрсатиши учун шароит яратиб бериб, ҳуқуқларини ҳимоя қилади.

28. Марказга белгиланган тартибда Маданият вазири томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод қилинадиган бош директор бошчилик қилади.

Бош директор якка ижро этувчи орган ҳисобланади.

Бош директор Марказ фаолиятига умумий раҳбарлик қилади ва зиммасига юклатилган вазифа ва функцияларнинг бажарилишига шахсан жавоб беради.

29. Бош директор ўз фаолиятини Марказ номидан якка раҳбарлик принципида Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари ва мазкур Устав билан берилган ҳуқуқлар доирасида олиб боради.

30. Бош директор:

Марказ фаолиятига раҳбарлик қилади;

Марказ номидан ишончномасиз иш юритади;

ўрнатилган тартибда Марказ мол-мулки ва маблағларини тасарруф этади;

тижорат тизимлари, бошқа юридик ва жисмоний шахслар билан тегишли хизматлар кўрсатиш учун шартномалар (контрактлар) тузади;

барча муассасалар, ташкилотлар ва жисмоний шахслар билан муносабатларда Марказ манфаатларини ҳимоя қилади, ушбу ҳаракатларни бажариш учун ишончномалар беради;

ўрнатилган тартибда ходимларнинг лавозим мажбуриятларини ва ички меҳнат тартиби қоидаларини тасдиқлайди, ходимларни лавозимга тайинлайди ва лавозимдан озод этади;

Марказ фаолияти масалаларига оид ва Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига зид бўлмаган фармойишларни, буйруқларни, йўриқномаларни ва бошқа ҳужжатларни чиқаради;

хизмат фаолиятида алоҳида намуна кўрсатган ходимларни рағбатлантиради, ходимларга нисбатан интизомий жазо чораларини қўллайди;

мазкур Устав ва Маданият вазирлиги томонидан белгиланган ваколатлар доирасида бошқа масалаларни кўриб чиқади ва ҳал қилади.

31. Бош директор ўз ҳуқуқларини амалга оширишда ва вазифаларини бажаришда Марказнинг манфаатларини кўзлаб ҳаракат қилиши керак ҳамда бюджетга ва бюджетдан ташқари фондларга тўловларнинг, иш ҳақининг ўз вақтида тўланиши, меҳнат ҳуқуқлари ва муносабатларидан ҳамда уларга тенглаштирилган тўловлардан келиб чиқадиган барча талабларнинг қондирилиши, хўжалик фаолияти билан бевосита боғлиқ бўлган эҳтиёжлар учун пул маблағларининг ўтказилмаганлиги, ўзининг ҳаракати (ҳаракатсизлиги) туфайли, шу жумладан Марказга берилган давлат мулки йўқолган тақдирда, унга етказилган зарарлар учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб беради.

32. Бош директорнинг ўринбосари Маданият вазирлиги томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод қилинади.

Ўринбосар бош директорнинг топшириғига кўра унинг алоҳида функцияларини бажаради, бош директор ўз мажбуриятларини бажариш имконияти бўлмаганида унинг вазифасини бажаради.

33. Марказда Бадиий кенгаш ташкил этилади, унинг аъзолари ва шахсий таркиби Марказ бош директори томонидан тасдиқланади.

8-боб. Марказнинг ҳисоботи

34. Марказ ўз фаолияти юзасидан ҳисоботни амалга оширади ва уни амалдаги қонунчиликда белгиланган муддат ва тартибда юқори турувчи ташкилот ҳамда тегишли органларга топширади.

35. Марказ фаолиятини хўжалик юритувчи субъект сифатида назорат қилиш, амалдаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда Маданият вазирлиги ва бошқа ваколатли органлар томонидан амалга оширилади.

9-боб. Марказ фаолиятини қайта ташкил этиш ва тугатиш

37. Марказни қайта ташкил қилиш (қўшиб юбориш, қўшиб олиш, бўлиш, ажратиб чиқариш, ўзгартириш) ёки тугатиш Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.

38. Мазкур Устав талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчиликка мувофиқ жавоб берадилар.

 

10-боб. Бошқа шартлар

39. Мазкур Уставга ўзгартиш ва қўшимчалар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда Маданият вазирлиги томонидан киритилади.

40. Агар мазкур Уставнинг қоидаларидан бири ҳақиқий бўлмаса ёки кейинчалик ҳа