Бўлимлар

“Устоз-шогирд” мактаби бўлими

 

Устоз-шогирд мактаби бўлими бахшичилик санъатининг локал жиҳатлари доирасида тарихий шаклланиши ва ривожланиш жараёнларига асосланган ҳолда, замонавий ижро жараёнини, ижодий ҳамда амалий босқичларини, намояндаларнинг ижодий фаолиятини анъанага асосланган ҳолда ижро этиш мезонини таъминлайди, достонларнинг ижро амалиётида анъанага хос ва замонавий талқини билан шуғулланади;

Устоз-шогирд мактаби бўлими республикамизнинг барча локал зоналарида бахшичилик санъати фаолиятини мувофиқлаштиради ҳамда устоз-шогирдлик анъанасига хос фаолиятини олиб боради;

Бахшичилик санъатини илмий-назарий ўрганади, илмий-тадқиқотлар олиб боради ва бу жараённи мувофиқлаштиради ҳамда илмий китоблар, дарслик ва қўлланмалар, монографиялар, тўпламлар, мақолалар ёзиш ва нашр этиш, ушбу йўналиш намуналари шарҳланган CD ва DVD намуналари яратиш ишларини бажаради;

Республикадаги мавжуд бахши, оқин, жиров ижрочилари, ўтмишдаги ва бугунги кундаги машҳур достон ижрочилари ҳамда уларнинг ижодий мероси ҳақидаги маълумотлар билан ёш авлодни таништиради ва манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан ҳамкорликда Марказ ва бахшилар ижодий фаолиятини ривожлантириш борасида Ўзбекистон санъат арбоблари, фольклоршунос олимлар ва мутахассислар иштирокида ўқув-семинарлар, илмий-амалий анжуманлар ва давра суҳбатлари ташкил этади; бахши, оқин ва жировлар ижодий фаолияти аҳволини ўрганади ва таҳлил қилади, уларга амалий-услубий ёрдам кўрсатади, уларнинг фаолиятини янада такомиллаштириш борасидаги амалий-услубий ёрдам тариқасида турли қўлланмалар, тавсияномалар, намунали сценарийлар тўпламларини ишлаб чиқади ва жойларга тарқатади ҳамда бахши-шоир, оқин ва жировлар, айниқса иқтидорли ёшларнинг халқаро ва республика танловларида илмий-услубий жиҳатдан таъминлаш ишларини ташкил этиш ва амалга оширишда ёрдам бериш;

Бахши, оқин ва жировлар фаолият кўрсатаётган жамоа ва тўгараклар фаолиятини ўрганади, энг илғор иш тажрибаларини тарғиб этади, уларнинг маълумотлар базасини яратади;

Бахшичилик санъатининг турли жанрлари бўйича услубий қўлланмалар, тавсияномалар ва бошқа илмий-методик адабиётларни ишлаб чиқади ва жойлардаги маданий-маърифий муассасаларига тарқатади, уларнинг фаолиятини, ютуқларини, иш тажрибасини оммавий ахборот воситалари ва рўзномалар орқали ёритиб боради; бахшичилик санъатига оид ахборот ва материалларни тўплайди, уларни оммалаштиради;

Санъат ва маданият муассасаларида фаолият кўрсатаётган бахши, оқин ва жировларни хорижий давлатларга ижодий сафарга чиқишларида уларнинг дастурларини тайёрлашда яқиндан амалий ёрдам кўрсатади

 

 

Бахшичилик чолғу-асбобларини ишлаб

чиқаришни ривожлантириш бўлими

 

Бахшичилик чолғу-асбобларини ясайдиган усталар фаолиятини ўрганади, амалий ёрдам беради ҳамда мувофиқлаштиради;

Соҳага тегишли бўлган чолғу-асбоблари ҳақидаги маълумотларни йиғади, чет давлатларда тарғиб этади;

Фундаментал илмий-тадқиқот ишларини мувофиқлаштиришда маънавий-маърифий, ўқув-тарбиявий ва бошқа йўналишдаги ишларни мунтазам такомиллаштиради ҳамда халқаро ва республика танловларини илмий-услубий жиҳатдан таъминлайди, шунингдек турли кўрик-танлов, фестиваллар, илмий-назарий анжуманлар ҳамда бошқа тадбирларни ташкил этади ва ўтказади.

 

 

Бахшичилик санъати тарихий экспозицияси бўлими

 

Соҳага оид равишда бошқа вазирлик ва идоралар тузилмалари билан ҳамкорликда иш фаолиятини мувофиқлаштириштиради, шунингдек фундаментал илмий-тадқиқот ишларини мувофиқлаштиради;

Аҳоли, айниқса ёшларни уларнинг дунёқараши, жамиятда рўй бераётган ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий воқеликка муносабатларини шакллантиришга йўналтирилган маънавий-маърифий ишларни мунтазам такомиллаштириб боради;

Экпозицияни жойларда филиалларини очиш, уй музейлар ташкил этиш борасида, ҳамда бахшичилик санъатини чет элларда тарғиб этиш мақсадида кўргазмалар ташкиллаштиради.

 

 

Бахшичилик санъатини илмий ривожлантириш бўлими

 

Бахшичилик санъатини илмий-назарий ўрганади, илмий-тадқиқотлар олиб боради ва бу жараённи мувофиқлаштиради ҳамда илмий китоблар, дарслик ва қўлланмалар, монографиялар, тўпламлар, мақолалар ёзиш ва нашр этиш, ушбу йўналиш намуналари шарҳланган CD ва DVD намуналари яратиш ишларини бажаради;

Бахши-шоир, оқин ва жировлар, айниқса иқтидорли ёшларнинг халқаро ва республика танловларида илмий-услубий жиҳатдан таъминлаш ишларини ташкил этади, жумладан;

Иқтидорли ёшларни аниқлаш мақсадида кўрик-танловлар ва фестиваллар, долзарб масалалар бўйича илмий-назарий анжуманлар ҳамда бошқа тадбирларни ташкил этиш ва ўтказиш;

Бахшичилик санъатининг тарихини ўрганиш мақсадида илмий экспедициялар ташкил қилади ва илмий жараёнда раҳбарлик қилади;

Соҳага оид илмий қўлланма, рисола, достон ва термаларни чоп этади;

Маданият вазирлиги тизимидаги таълим муассасаларида мутахассислик фанларини ўқитилиш аҳволини ўрганади, таҳлил қилади, сифат самарадорлигини ошириш юзасидан педагогик технология сингдирилган методик қўлланма ва тавсиялар тайёрлаш юзасидан муаллифлар гуруҳини шакллантиради ҳамда ҳамкорликда ишлайди ва назоратини олиб боради;

 

Халқаро алоқаларни ривожлантириш бўлими

 

Халқаро миқёсдаги миллийлик ва бахшичилик санъатини намойиш этишга имкон яратувчи кўрик-танлов, фестиваль ва тадбирларда бахши, оқин ва жировлар иштирокини таъминлайди.

Тегишли ташкилот ва муассасаларга бўлим фаолияти хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда илмий-услубий ва амалий ёрдам кўрсатилишига раҳбарлик қилади.

Соҳа бўйича илғор иш тажрибаларини умумлаштиради, оммалаштиради ва тарғиб қилади.

Ҳудудлардаги мавжуд бахшичилик санъатига алоқадор муассасалар фаолиятини мувофиқлаштиради.

Муассасаларнинг фаолиятига оид маълумотларни умумлаштиради ҳамда самарали фаолият олиб боришлари учун таклиф ва лойиҳалар ишлаб чиқади. Бахшичилик санъатини ривожлантириш бўйича халқимиз тарихининг энг ёрқин саҳифаларини, унинг ҳозирги ҳаётини, мустақил ривожланиш тажрибасини акс эттирувчи асарлар билан таъминлашда амалий ёрдам беради;

      Ўзбекистондаги бахши, оқин ва жировлар асарларини ҳамда уларга таалуқли барча ҳужжатларни мувофиқлаштиради.